Математика ва рус тили фанидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди - Ta’lim / Образование

Математика ва рус тили фанидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

2023 йил 24 декабр куни ўтказилган математика ва рус тили фани бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

Matematika va rus tili fanidan milliy sertifikat natijalari e’lon qilindi

Тест натижалари my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар “Миллий сертификат” бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.

Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

  • 60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;
  • 86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.

Миллий сертификатга эга ўқитувчиларга устамалар берилади. Ушбу саҳифада батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 


Leave a Reply