2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 18 минг 7 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди. Ҳужжат топшириш 20 июндан 20 июлгача давом этди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
- Ўзбек тили – 890 минг 304 нафар;
- Рус тили – 95 минг 456 нафар;
- Қорақалпоқ тили – 29 минг 917 нафар;
- Бошқа тиллар – 2 минг 330 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Кундузги таълим шакли – 577 минг 96 нафар;
- Кечки таълим шакли – 24 минг 802 нафар;
- Сиртқи таълим шакли – 407 минг 945 нафар;
- Масофавий таълим шакли – 8 минг 164 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Ўзбекистон миллий университети – 36 минг 782 нафар;
- Тошкент давлат транспорт университети – 30 минг 421 нафар;
- Фарғона давлат университети – 29 минг 941 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети – 28 минг 827 нафар;
- Қарши давлат университети – 28 минг 417 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:
- Қашқадарё вилояти – 120 минг 8 нафар;
- Самарқанд вилояти – 114 минг 180 нафар;
- Фарғона вилояти – 94 минг 999 нафар;
- Тошкент вилояти – 89 минг 603 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 84 минг 457 нафар.
Ҳужжатлар қабули тугаган бўлса-да, абитуриентларга тўлов қилиш учун яна бир кун берилди. Абитуриентларда 21 июл соат 23:59 гача тўлов қилиш имкони бор.