Жойлардаги масъулиятсизлик туфайли иш ҳақи тўловларида муаммо бўлса ХТВ молия департаментига бевосита мурожаат қилинг - Ta’lim / Образование

Жойлардаги масъулиятсизлик туфайли иш ҳақи тўловларида муаммо бўлса ХТВ молия департаментига бевосита мурожаат қилинг

Халқ таълим вазирлиги расмий канали хабар беришича, Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан расмийлаштириб тўланади.


xtv-logo-mno-logo

Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Аммо мактаблар томонидан марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларига ўз вақтида иш вақтини ҳисобга олиш табелларини тақдим этилмаганлиги, ҳисобчилар томонидан белгиланган вақтда ойлик иш ҳақларини ҳисобланмаслиги оқибатида айрим ҳолатларда иш ҳақи тўловлари кечикиб тўланганлигига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан тезкор тарзда кўрилган амалий чоралар натижасида ушбу ҳолатлар бартараф этилиб, ходимларга тегишли ойлик иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда жами халқ таълими тизимидаги 10 мингдан ортиқ мактабларда фаолият юритаётган 700 мингдан зиёд ходимларнинг январь ойи иш ҳақи ҳамда февраль ойи учун аванс тўловлари (18.02.2021 йил ҳолатига) тўлиқ амалга оширилди.

Шу муносабат билан, мактабларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича узилишлар, кечикиш ва муаммоли ҳолатлар юзага келганда, уларни тезкор равишда ечиш мақсадида мазкур масалалар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Молия бошқармасининг қуйида кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз:

☎️+99871-241-03-46,
☎️+99899-479-99-10

манба

Leave a Reply