2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида
5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди.
Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан,
камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.
Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:
амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди;
фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.
Амалга оширилган ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:
– синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши;
– 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони;
– ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортиши.
Умумий ўрта таълим муассасаларида 5-синфдан бошлаб ягона синф раҳбари фаолиятини ташкил этиш ҳақида Халқ таълим вазирининг буйруғи 2021 йил 22 февраль, 41-сон
Учителей и так мало в стране… некоторые и до года не выдерживают, уходят(зарплата, нагрузки и т.д)