Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.
Савол: Нима учун Информатика, Тарбия, Иқтисодий билим асослари, Технология ва яна бир нечта фанлардан онлайн-репетициялар ташкил этилмаяпти?
Жавоб: Ўқув дастурлари ва дарсликларда бўлган ўзгаришлар сабабли, мазкур фанлардан саволлар базаси тўлиқ янгиланмоқда. Ушбу фанлардан онлайн репетициялар кейинги ҳафталарда ташкил этилади!
Савол: Мутахассис малака тоифасидаман. Онлайн репитицияга уланишни хохлайман. Нима учун мутахассисга Онлайн репитицияда иштирок этиш имконияти берилмаяпти?
Жавоб:Низомнинг 64-банди: Ўқув фани бўйича малака синовига оид ёзма ва ижодий иш (жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар) ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига талабгор педагог кадрларнинг тест синовларини ўтказиш тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда таълим турлари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Шарҳ: Репетицияларнинг асосий мақсади асосий синовларга тайёргарлик кўришдан иборат бўлганлиги сабабли, асосий синовларни ўтказишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Савол: Онлайн-репетицияда бир ўқитувчи неча марта иштирок этиши мумкин?
Жавоб: Агар репетиция жараёнларидан тўғри фойдаланиб, якунида “тестни якунлаш” тугмачаси орқали якунлаб, мониторда натижа чиққанидан кейин қайта кирилса, бир неча марта фойдаланиш мумкин. Шунингдек, репетиция жараёнларида бир фойдаланувчи ҳар хил компьютер ёки телефондан кирмасдан шуларнинг биттасидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.