Тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар ҳақидаги маълумотлар билан танишинг!

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

  • Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
  • Ҳудудга кириш жойлари;
  • Тест синови ўтказиладиган жой номи;
  • Тест синови ўтказиладиган жой манзили;
  • Сектор рақами;
  • Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
  • Жойларнинг Google харитадаги геолокацияси.

Тест синовларини ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар рўйхати dtm.uz/page/test_2022 манзили орқали бериб борилади.

Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.



🔥1.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853