Штат қисқарганда ишда қолишда кимларга устунлик берилади? - Ta’lim / Образование

Штат қисқарганда ишда қолишда кимларга устунлик берилади?

Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.

Shtat qisqarganda ishda qolishda kimlarga ustunlik beriladi?

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади:

  • қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;
  • оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;
  • шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;
  • малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;
  • ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга;
  • 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
  • меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;
  • атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.

 


Leave a Reply