Нега математикада номаълум сон «Х» ҳарфи билан белгиланади? - Ta’lim / Образование

Нега математикада номаълум сон «Х» ҳарфи билан белгиланади?

Математикадаги номаълум сон «Х» тарихи IX асрда Хоразмда бошланган. У ерда математик ал-Хоразмий тенгламалар ечиш фанининг асоси — алгебрани яратган. Унинг номи арабча «ал-жабр» атамасидан келиб чиққан бўлиб, белгини ўзгартирган ҳолда тенглама аъзосини чапдан ўнгга алмаштириш маъносини англатади.

matematika-test

Aл-Хоразмий ҳали формуладан фойдаланмаган ва тенгламаларни сўз билан ёзарди. У номаълум миқдорни «шей» (арабчадан «нарса») деб атаган. Масалан: 3та «нарса» жами 15 бўлса, демак ҳар 1 «нарса» 5га тенг деб эътироф этади.

ХII асрда ал-Хоразмий китоблари Испанияга етиб келди. У ерда номаълум нарса «xei» деб ёзила бошланди. Чунки эски испан товушида Ш ҳарфи Х ҳарфи билан ёзиларди. Бориб бориб, хеи сўзи, бир ҳарф, х ҳарфигача қисқариб кетди.

Декарт 1637 йилда нашр этилган машҳур «Геометрия»га айнан шу испанча «х» ҳарфини қўшди. Француз тилида бу хат «кс» деб ўқилган ва «икс» деб айтилган.

манба


Leave a Reply