Жорий йилнинг 23 март куни Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ва тест синовлари ҳақида маълумот берилган эди.
23.03.2021 куни бўлиб ўтган онлайн мулоқот
Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, битирувчилар ва ота-оналарнинг таклифларини инобатга олган ҳолда навбатдаги онлайн мулоқотни Ўзбекистондаги хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларига қабул тартибларига бағишланади.
Онлайн очиқ мулоқот Вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади
Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:
✅Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
✅ хорижий ва нодавлат таълим муассасаларига қабул имтиҳонларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилади;
✅ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ ўзингизни қизиқтирган саволларга бевосита олий таълим муассасаларининг мутасадди вакилларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.
Навбатдаги очиқ мулоқот вақти: 2 апрель куни, соат 15:00.
Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
“Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади” – дейилади хабарда.