Жорий йил 2 февраль куни Ражабов Сардор Бахтиёрович ҳамда Боқиев Фарҳод Эсанович Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сардор Ражабов тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Вазирликдаги фаолиятини бошлашдан аввал эса собиқ Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Фарҳод Боқиев эса тайинловга қадар Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ундан аввал эса АОКАнинг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган, 2020 йилнинг 17 январида Сенат аъзолигига сайланган эди.