Тошкент шаҳридаги онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган мактаблар рўйхати - Ta’lim / Образование

Тошкент шаҳридаги онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган мактаблар рўйхати

Тошкент шаҳридаги мавжуд 335 умумтаълим муассасасидан 278 тасида 23 январь куни ўқув машғулотларига рухсат берилади.


onlayn_dars

Хабарингиз бор, 23 январь, душанба кунидан юртимиздаги умумтаълим муассасаларида III чорак ўқув машғулотлари бошланади.

Мутахассисларнинг билдиришича, ўқувчилар таълим оладиган синфхоналарда ҳаво ҳарорати +18 даражадан паст бўлмаслиги талаб қилинади. Ўрганишлар якунига кўра, эртага мавжуд 335 таълим муассасасидан 278 тасида III чорак дарс машғулотлари бошланади.

Аммо ҳаво ҳарорати юқорида белгиланганидан паст кўрсаткичга эга 57 та умумтаълим муассасасида узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган.


Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати хабар беришича, синф хоналарида ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли қуйидаги мактабларда дарс машғулотлари масофавий таълимга ўтказилади:

Бектемир тумани: – 345-, 346-, 347-, 348-мактаблар;Миробод тумани: 83-, 94-мактаблар;
Мирзо Улуғбек тумани: 54-, 209-мактаблар;
Олмазор тумани: 1-, 28-мактаблар;
Сирғали тумани: 33-, 68-, 269-, 352-мактаблар;
Учтепа тумани: 199-, 251-мактаблар;
Шайхонтоҳур тумани: 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-, 141-, 167-, 169-, 180-, 186-мактаблар;
Юнусобод тумани: 87-, 259-мактаблар;
Янгиҳаёт тумани:
2-, 3-, 334-мактаблар;
Яшнобод тумани: 145-сонли умумтаълим мактаби, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати;
Чилонзор тумани: 79-, 101-, 114-, 138-, 162-, 163-, 168-, 173-, 178-, 179-, 181-, 182-, 183-, 184-, 188-, 201-, 202-, 232-, 270-, 280-, 281-сонли умумтаълим мактаблари, 4-сонли махсус мактаб-интернати.



Leave a Reply