Мактабларда ватанпарварлик синфлари ташкил этилади - Ta’lim / Образование

Мактабларда ватанпарварлик синфлари ташкил этилади

Эндиликда Ўзбекистонда ҳар бир мактабнинг 9-синфидан бошлаб биттадан «Ёш гвардиячилар» ватанпарварлик синфлари ташкил этилади. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.

Maktablarda vatanparvarlik sinflari tashkil etiladi


Мақсад – ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

 

Унинг билдиришича, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида «Ёш гвардиячилар» ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори тайёрланди.


56 та мактабда синфлар мавжуд эди

 

Шу кунга қадар Миллий гвардия тасарруфида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда 4 тадан мактабларда жами 56 та мактабларда 265 та «Ёш гвардиячилар» синфлари мавжуд бўлган. Эндиликда қарорга асосан ҳар-бир мактабда биттадан «Ёш гвардиячилар» ватанпарварлик синфлари ташкил этилади


Икки босқич

 

Бу икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда — 2024/2025-ўқув йилида 2 530 та,
иккинчи босқичда — 2025/2026-ўқув йилида 2 536 та мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфлари ўз фаолиятини бошлайди.



🔥486 marta ko‘rildi