2 хорижий тил ва 1 касб-ҳунар ўргатиш амалиёти йўлга қўйиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди - Ta’lim / Образование

2 хорижий тил ва 1 касб-ҳунар ўргатиш амалиёти йўлга қўйиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди

2024 йил январдан бошлаб ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунар ўргатиш амалиёти йўлга қўйиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.


2 xorijiy til va 1 kasb-hunar o‘rgatish amaliyoti yo‘lga qo‘yiladigan maktablar ro‘yxati tasdiqlandi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 14.12.2023 йилдаги №506 сонли буйруғи билан:

— 2024 йил январдан бошлаб танлаб олинган мактабларда тасдиқланган ўқув дастурлари асосида ўқувчиларга иккинчи хорижий тилни 7-синфдан, касб-ҳунарни 10-синфдан бошлаб ўргатиш ишларини ташкил этиш;

— танлаб олинган мактабларда ушбу буйруқнинг 1-иловасида белгиланган иккинчи хорижий тил ва касб-ҳунарлар бўйича машғулотларни ташкил этиш учун тегишли мутахассисларни жалб қилиш;

— ўқув йили давомида танлаб олинган мактаблар томонидан ўқувчиларга ўргатиладиган иккита хорижий тил ва касб-ҳунар бўйича тегишли қайдларни электрон журналларга ўз вақтида киритиб борилишини назорат қилиш ҳамда уларга амалий-услубий ёрдам бериб бориш;

— ҳар чорак якуни бўйича танлаб олинган мактабларда ўқувчиларни иккита хорижий тил ва касб-ҳунарга ўргатиш ишларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўқувчиларни касбга йўналтириш бошқармасига тақдим этиб бориш вазифалари топширилди.