“Тарбия” дарсини қайси фан ўқитувчилари ўтади? - Ta’lim / Образование

“Тарбия” дарсини қайси фан ўқитувчилари ўтади?

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2021-2022-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига кўра, “Тарбия” фани 1-11-синфларда 1 соатдан ўқитилади.

huquq-asoslari-emblemasi

“Тарбия” фани дарс соатларини:
👉1-4-синфларда бошланғич синф раҳбарлари,
👉5-11-синфларда аввало “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанларидан дарс берган ўқитувчилари,
👉шунингдек, “Тарих”, “Она тили ва адабиёт” фани ўқитувчилари ўтади.

“Тарбия” қандай фан?

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2019-йил 23-август куни бўлиб ўтган йиғилишда “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Дин тарихи”, “Ватан туйғуси” каби фанлар негизида ягона “Тарбия” фанини жорий этиш юзасидан топшириқ берилган. Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, яратилаётган янги форматдаги “Тарбия” дарсликлари амалиётга йўналтирилиб, болани муваффақиятли мустақил ҳаётга тайёрлашни асос қилиб олган. Шунингдек, ўқувчини соғлом турмуш тарзи, вақт ҳамда ресурслардан унумли фойдаланишга ўргатади. Дарслик ахлоқ, умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурмат, фаол фуқаролик, мақсад қўйиш ва интилиш кўникмалари машғулотлар орқали шакллантиради.

📌Дарс соатларини Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан 2020-йил 30-июнда рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимлаш тавсия этилади.

“Тарбия” фани 2021-2022-ўқув йилидан 10-11-синфларга жорий этилди.

манба

Leave a Reply