Жиззах вилоятидаги онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган мактаблар рўйхати

Жиззах вилоятида 555 та умумтаълим мактабларидан 524 тасида анъанавий тарзда ўқишлар бошланади. Бу ҳақида вилоят ХТБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жиззах вилоятидаги онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган мактаблар рўйхати

Жумладан халқ таълими бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиш натижасида, вилоятдаги 555 та умумтаълим мактабларидан 524 тасида III чорак дарс машғулотлари бошланади.

Аммо ўрганиш натижаларига кўра газ босими паст бўлган 31 та умумтаълим мактабларида узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган.


Жиззах вилоятидаги онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган мактаблар рўйхати:

  • Шароф Рашидов тумани: 1-, 3-, 5-, 13-, 14-, 15-, 16-, 23-, 27-, 28-, 29-, 30-, 31-, 32-, 33-, 35-, 36-, 38-, 49-, 55-, 59-мактаблар;
  • Жиззах шаҳри: 16-,8-,2-,11-,12-,19-мактаблар, Нурли маскан 32-интернати;
  • Зарбдор тумани: 1 ва 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари.



🔥797 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853