ХТВ мактабларда Янги йилни нишонлашни тақиқлаш бўйича берган баёнотини рад этди - Ta’lim / Образование

ХТВ мактабларда Янги йилни нишонлашни тақиқлаш бўйича берган баёнотини рад этди

Вазирлик ушбу маълумот нотўғри талқин қилинган, дея баҳоламоқда.

Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида Янги йил байрамини ўтказиш тақиқланганини маълум қилганди.

Вазирлик мазкур баёнотга қўшимча изоҳ бериб, маълумот нотўғри талқин қилинганини маълум қилди.

“Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслигини билдирамиз”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмайди.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилган.

Leave a Reply