Тарбия фанидан 1-11 синф ўқувчилари учун дарслик ва ўқув қўлланмалар - Ta’lim / Образование

Тарбия фанидан 1-11 синф ўқувчилари учун дарслик ва ўқув қўлланмалар

Ушбу саҳифада тарбия фанидан чоп этилган янги дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг электрон вариантини юклаб олишингиз мумкин.

tarbiya_darsligi

“Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори билан янги “Тарбия” фани жорий этилди.

 

Янги дарсликнинг аввалгиларидан фарқи нимада?

1. “Тарбия” дарслиги “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирди.

2. 1–9-синфларда – 2020/2021-ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022-ўқув йилидан амалиётга жорий этилди.

3. Дарсликларини тайёрлашда Япониянинг “Aхлоқ таълими”, Сингапурнинг “Феъл-атвор ва фуқаролик таълими”, Буюк Британиянинг “Тафаккур”, “Хулқ таълими” фанлари ва дарсликлари яқиндан ўрганилди.

4. Илк маротаба дарсликларда 21-аср кўникмалари деб ном олган “юмшоқ кўникмалар” жорий қилинди. Дарслик орқали ўқувчида билим беришдан ташқари кўникма шакллантирилади.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Манба: tarbiyam.uz

Leave a Reply