Чет тили ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 10 октябрдаги 01-339-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида ўтказилади.
Тест қуйидаги бўлимлардан иборат:
Тинглаб тушуниш бўлими: эшитилган аудиоматнларнинг асосий мазмунини ва деталларини тушуниш кўникмаларини текширади.
Ўқиб тушуниш бўлими: ҳар хил жанрлардаги аутентик матнларнинг асосий мазмунини ва деталларини тушуниш кўникмаларини текширади.
Лексик ва грамматик компетенциялар бўлими: лексик ва грамматик бирликларни контекстда тўғри қўллай олиш кўникмаларини текширади.
Ёзиш бўлими: берилган вазият ёки мавзу асосида яхлит матн туза олиш кўникмаларини текширади.
Гапириш бўлими: саволларга жавоб бера олиш, оғзаки тақдимот қила олиш, муаммога нисбатан ўз фикрини билдириб асослаб бера олиш кўникмаларини текширади.
Ҳар бир бўлимда максимал балл 30 баллни ташкил қилади. Жами максимал балл: 150 балл.
Тестнинг тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўлимларининг ҳар биридан камида максимал баллнинг 40% (12 балл) йиғган ўқитувчиларнинг ёзма иши текширилади. Ёзиш бўлимидан камида максимал баллнинг 50% (15 балл) йиғган ўқитувчиларнинг гапириш кўникмаси текширилади. Тестнинг тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўлимларининг ҳар биридан камида максимал баллнинг 40%, ёзиш ва гапириш бўлимларининг ҳар биридан камида максимал баллнинг 50%, жами камида 66 балл йиғган ўқитувчилар тестдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
Тест намуналари қуйидагилардан иборат:
- Тинглаб тушуниш тест намунаси (Sample Tests Listening);
- Ўқиб тушуниш тест намунаси (Sample Tests Reading)
- Лексик ва грамматик компетенциялар тест намунаси (Sample Tests Lexical Grammar Competence)
Илтимос сайтга Destination B2 китобини куйинг, илтимос!