Барча давлат мактабларида директор жамғармаси ташкил этилади. Директор жамғармаси маблағлари фақат ўқитувчиларга устамалар белгилаш учун йўналтирилади.
Устамалар билан мактабнинг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилар рағбатлантирилади.
Мактаб ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар мактаб ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
Бунда халқ таълими бўлимларининг мактаблар ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.