Таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётганлар кўкрак нишони билан тақдирланади - Ta’lim / Образование

Таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётганлар кўкрак нишони билан тақдирланади

«Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (616-сон, 24.10.2022 й.) қабул қилинди.

Таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётганлар кўкрак нишони билан тақдирланади

Ҳукуматнинг “«Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур мукофот билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар рағбатлантирилади.

Кўкрак нишонлари билан мукофотланган шахсларга 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади.

Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Шунингдек, мукофотланган шахсларга БҲМнинг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

 


Leave a Reply