Таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади - Ta’lim / Образование

Таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади

Кечки ёки сиртқи таълимда таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади.

Таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади

Олий таълим муассасалари, техникум ёки коллежларда кечки ёки сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдa қуйидаги муддатларда ўқув таътиллари берилади:

— ОТМда кечки таълимда ўқиётган 1-2 курс талабаларига – камида 20 кун, техникум ёки коллежларда – камида 10 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса – камида 30 кун;

— ОТМда кечки таълимда 3-4 курсларда ёки ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида 30 кун, техникум ёки коллежларда – камида 20 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун.

 


🔥1.4 K marta ko‘rildi

Leave a Reply