Таълим даражаси юқори бўлмаган ("қизил") мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак? - Ta’lim / Образование

Таълим даражаси юқори бўлмаган (“қизил”) мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак?

Таълим даражаси юқори бўлмаган (“қизил”) мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак? Ушбу мактабларда ишлайдиган ўқитувчиларга 50% ва 100%ли қўшимча устамалар тўланади.

Ta’lim darajasi yuqori bo‘lmagan (

Савол: Мен Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги мактабларнинг бирида тарих фанидан дарс бераман. Мен Андижон вилоятидаги таълим даражаси юқори бўлмаган (“қизил”) мактаблардан бирига бориб ишламоқчиман. Бу учун кимга мурожаат қилишим керак бўлади? (Т.М.Х)

Жавоб: Низомнинг 13-банди: Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилади.



Низомнинг 14-банди: Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  1. мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;
  2. доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка;
  3. олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.

 

Низомнинг 16-банди: Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.

Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади.

Низомнинг 17-банди: Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади.

Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб ҳар йили 5 августга қадар Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш ва суҳбат натижаларига кўра сараланган ўқитувчи-педагоглар ҳақидаги маълумотларни электрон платформага киритади. Яқиндан танишиб чиқиш учун сайт: ustozfondi.uz

P.S. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ишламоқчи бўлган ўқитувчи-педагоглар:

  • тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
  • дарс бераётган фани бўйича биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши;
  • бошқа ҳудудда камида бир йил педагогик фаолият юритган бўлиши;
  • амалда фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатида мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

манба



Leave a Reply