Президент фармони (ПФ-79-сон, 26.05.2023 й)га кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотларида «New Education» тариф режаси жорий этилади.
Бунда:
— таълим муассасаларидаги болалар сонидан келиб чиқиб, «New Education» тариф режаси интернет тезлиги ҳажмлари белгиланади;
— таълим муассасаларида 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлганларда – камида 100 Мбит/с бўлади.
«New Education» тариф режасининг ҳар бир тезликдаги пакети учун ҳар ойлик абонент тўлови миқдорларини белгилаш ва бунда таълим ташкилотлари томонидан интернет хизматларидан тунги вақтда фойдаланилмаслиги инобатга олинади.