Энди бола туғилиши биланоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйилади - Ta’lim / Образование

Энди бола туғилиши биланоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

Ўзбекистонда 2024-йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади.


Энди бола туғилиши биланоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

Қайд этилишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

  • бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;
  • мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

2023 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади.


2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактаблари ташкил қилинади.


2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг ИТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

 


Leave a Reply