Ёзги таътилда ўқитувчилар неча кун дам олиши керак? Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ушбу саволга жавоб бериб ўтди.
Вазирликнинг берган ахборотига кўра, ўқитувчиларнинг ёзги таътили 56 календарь кунидан кўп бўлмаслиги керак. Байрам саналари ва дам олиш кунлари таътил ҳисобига киритилмайди.
Меҳнат кодексига кўра, ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларида ҳисоблаб берилади. Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари таътил учун ҳисобга олинмайди.
Меҳнат кодексига мувофиқ, бир иш йили учун меҳнат таътиллари миқдори эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Маълумот учун: Педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.