16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олиш сўралади – вазирлик - Ta’lim / Образование

16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олиш сўралади – вазирлик

Мактаб битирувчиларининг 31 фоизи ҳали паспорт (ID-карта) олмаган. Лекин бу ҳужжатсиз улар ОТМга ҳужжат топшира олмайди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мурожаат билан чиқди.

id паспорт

“Маълумки, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини ABITUR электрон дастурига киритиш талаб этилади. Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарур.

Ушбу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг АБИТУР электрон дастури билан интеграция қилинган.

Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 129 минг (33%) нафари паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.

Ҳурматли ота-оналар фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ИД карта) маълумотларини мазкур манзилга киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни сўраймиз, – дейилади хабарда.

Маълумот учун: Паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этишлари зарур.



Leave a Reply