Мактабларда баҳорги таътил қайси санадан бошланади? - Ta’lim / Образование

Мактабларда баҳорги таътил қайси санадан бошланади?

Мактабларда баҳорги таътил қайсисанадан бошланади? Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу ҳақида хабар берди.


Мактабларда баҳорги таътил қайси санадан бошланади?

Вазирлик хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги фармонига мувофиқ, 2023 йил 20 март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгиланганлиги муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20 март санасидан бошланади ҳамда 26 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шуларни инобатга олиб, умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27 март санасидан бошланади.

 


🔥4.2 K marta ko‘rildi

Leave a Reply