Ўзбекистонда мактабларнинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароити яхшиланади

Ўзбекистонда бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик ставкаси 16 соат этиб белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Таълим назорати инспекцияси хабар берди.

Ўзбекистонда мактабларнинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароити яхшиланади

Қайд этилишича, давлат дастурида 2023 йилнинг май ойига қадар бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгилаш бўйича таклиф тайёрлаш вазифаси белгиланган.

Бундан ташқари, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида 2023 йилнинг май ойига қадар умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш бўйича таклиф тайёрлаш белгиланган.



🔥13.9 K марта кўрилди

Leave a Reply