Мактаб битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди - Ta’lim / Образование

Мактаб битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

abituriyent_test_savollari_2021_600

Унда республикамиздаги умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди.

Битирувчиларнинг олий таълимга ўқишга кириши ва ўртача тўплаган баллари бўйича туман ва шаҳарлар миқёсида энг юқори ТОП-5 та ўринларни Навоий шаҳри (31,3%, 79,5 балл), Учқудуқ тумани (25,8%, 65,7 балл), Зарафшон шаҳри (25,8%, 71,2 балл), Қоровулбозор тумани (25,6%, 69,6 балл) ва Қизилтепа тумани (24,28%, 69,8 балл) эгаллади.

maktab_bitiruvchilari

Ушбу индикатор бўйича энг паст кўрсаткичли мактаблар ТОП-5 талигида Ургут тумани (2,41%, 29,9 балл), Наманган шаҳри (2,51%, 17,6 балл), Қорасув шаҳри (2,71%, 35,3 балл), Тошкент тумани (3,11%, 35,3 балл) ва Мирзачўл тумани (4,07%, 43,8 балл) қайд этилди.

Таъкидлаш лозимки, рейтинг натижалари таълим ташкилотлари ва ҳудудларнинг 2020 йилдаги фаолиятига баҳо беради. Унда маълумотлар 2021 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган.

Leave a Reply