Ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактабларининг энг юқори 10 талиги эълон қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.


Унда республикамиздаги энг юқори натижа кўрсатган ихтисослаштирилган ва умумий ўрта таълим мактаблари номи маълум қилинди.

Хусусан, рейтинг натижаларига кўра, ихтисослаштирилган мактаблар бўйича юқори ўнталикдан Қоракўл халқаро математика мактаби, Мингбулоқ туманидаги 13-сонли, Тўрақўрғон туманидаги 4- ва 17-сонли, Шаҳрихон туманидаги 4-сонли, Марҳамат туманидаги 3-сонли, Китоб туманидаги 1-сонли, Вобкент туманидаги 6-сонли, Пахтаобод туманидаги 21-сонли ҳамда Асака тумани 42-сонли ихтисослаштирилган мактаблар ўрин олишди.

Сўнгги ўринларда эса Балиқчи туманидаги 9-сонли, Булоқбоши туманидаги 11-сонли, Сўх туманидаги 1- ва 3-сонли, Томди туманидаги ихтисослашган мактаб, Сўх туманидаги 2-сонли, Термиз шаҳридаги 4-сонли, Қўрғонтепа туманидаги 30-сонли, Жалақудуқ туманидаги 49-сонли, Бувайда туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаблар эканлиги аниқланди.

Умумий ўрта мактаблар рейтингида юқори ТОП-10 ликдан Навоий шаҳридаги 11-сонли, Паркент туманидаги 5-сонли, Миробод туманидаги 60-сонли, Давлатобод туманидаги 58-сонли, Учқудуқ туманидаги 20-сонли, Поп туманидаги 64-сонли, Нарпай туманидаги 6-сонли, Зарафшон шаҳридаги 1-сонли, Косон туманидаги 72-сонли ҳамда Фурқат туманидаги 34-сонли мактаб ўрин олди.

Сўнгги ўринларда эса Оҳангарон тумани 43-сонли, Риштон туманидаги 56- ва 55-сонли, Деҳқонобод туманидаги 54-сонли, Қарши шаҳридаги 41-сонли, Тўрткўл туманидаги 52-сонли, Қуйи Чирчиқ туманидаги 42-сонли, Амударё туманидаги 61-сонли, Қарши туманидаги 70-сонли ва Деҳқонобод туманидаги 38-сонли мактаб эканлиги маълум бўлди.

🔥2.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853