Мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар «тил эгалари» олиб келинади - Ta’lim / Образование

Мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар «тил эгалари» олиб келинади

Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келиниши кўзда тутилган.

500 носителей языка будут привлечены из-за рубежа для преподавания в школах

Пойтахтда хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, тренинглар аввалида хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Ўқув-семинари давомида Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиши, маданияти ва таълим тизими, иқтисодий тараққиётда мактаб таълимининг ўрни, хорижий мутахассисларнинг ўқувчиларда хорижий фанларни билим ва кўникмаларини шакллантиришда вазифалари ҳамда хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари ҳамда ўқитиш методикаси каби муҳим мавзуларда маърузалар тингланди.

500 носителей языка будут привлечены из-за рубежа для преподавания в школах

Жорий йилда Ўзбекистонга мактабда дарс бериш учун хориждан 500 нафар «тил эгалари» олиб келинади. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келиниши кўзда тутилган.

манба