Мактабларнинг янги таҳрирдаги намунавий устави тасдиқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, мактаб таълими тизимида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим мактабларининг янги таҳрирдаги намунавий Устави тасдиқланди.
Янги таҳрирдаги мактаб Уставига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
— “Таълим тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштирилди;
— мактаб директорларини тайинлаш тартиби (Директорлар кенгаши);
— мактаб таълимида рақамлаштириш (ЭРП) ва давлат хизматларини кўрсатиш;
— синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби;
— ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш;
— инклюзив таълим жараёнлари.
Шунингдек, янги Уставга мактаб маъмурияти (директор ва ўринбосарларнинг) вазифалари, педагог ходимларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштирилди.
Барча мактаб маъмуриятларидан мазкур намуна асосида мактаб Уставларини янгилаб олишлари ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари сўралади.