Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида 12 апрель куни, соат 12:00 да очиқ мулоқот кўринишида “Мактаб битирувчилари учун IT университетлар ва имкониятлар” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 12-апрел куни соат 12:00да мактаб битирувчиларини замонавий касблар билан таништириш мақсадида юртимиздаги IT университетлари вакиллари билан онлайн мулоқот ташкил этилди.
Унда IT соҳасида кадрлар тайёрловчи қуйидаги етакчи олий таълим муассасалари томонидан тақдимотлар қилинди:
- Янги Ўзбекистон Университети;
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
- Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети;
- Тошкент шаҳридаги Амити университети;
- Тошкент халқаро таълим университети;
- “IT Park University” университети
Тақдимотлар орқали мазкур университетлардаги мавжуд шарт-шароитлар, имкониятлар ва келгусида замонавий касбларни эгаллаш учун йўналишлар бўйича ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ўхшаш мавзулар
Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади
16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олиш сўралади – вазирлик
2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган танлов фанлар бўйича ўқув режа
Мактабларда молиявий саводхонлик дарслари ўтилади
Энди ўқитувчилар бир йўналишда ўқиб, иккита фандан дарс бериши мумкин
Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга педагоглар танлови якунлари юзасидан онлайн мулоқот ўтказилди (видео)