Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда - Ta’lim / Образование

Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилди.


Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда

Унга кўра мазкур қарор қабул қилинса:

  • олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишлирида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади;
  • ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди;
  • талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига икки ой муддатда:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи талабаларга мутахассислиги бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари юкланади:

  • сертификат бериладиган таълим йўналишлари рўйхати;
  • сертификатни таълим йўналишлари бўйича қайси курсдан бошлаб берилиши;
  • сертификатни беришда инобатга олинадиган ҳолатлар.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги олий таълим муассасалари талабаларини ўқиш даврида мутахассислиги бўйича ишлашини инобатга олиб, 2024 йилга қадар Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторини ҳамда малака даражаларига эришиш схемасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриши таклиф этилмоқда.

 


Leave a Reply