Ушбу саҳифада тарих фанидан назорат ишлари келтирилган бўлиб, файлларни docx вариантида юклаб олишингиз мумкин.
Тарих (арабча: التاريخ, ўтмиш; давр, вақт, эра; сана) — ўтмиш воқеалар ҳақида ахборот очиш, йиғиш, тартиблаштириш ва намойиш этиш билан шуғулланувчи фан. Тарих билан шуғулланувчи олимлар тарихчилар, деб аталади. Тарих фани воқеалар кетма-кетлигини таҳлил этади ва уларнинг сабаб ва самараларини тизимлаштиради.
Тарих саҳифаларида очилган ва очилмаган сир-синоатлар, ўзгача шарҳу талқинлар жуда кўп. Аммо, улуғ бир донишманд уқдирганидек, ҳеч нарса, воқеа вақт ўтиши билан, мазмуни қасддан сохталаштирилса ҳам, асл моҳиятини йўқотмайди.
Эътиборингизга Ўзбекистон тарихи ва жаҳон тарихи фанидан намунавий назорат ишлари материалларини ҳавола этмоқдамиз.