"2024-2025 ўқув йилида Вазир жамғармасидан педагогларни қўшимча рағбатлантириш тўғрисида" ММТВ буйруғи - Ta’lim / Образование

“2024-2025 ўқув йилида Вазир жамғармасидан педагогларни қўшимча рағбатлантириш тўғрисида” ММТВ буйруғи

“2024-2025 ўқув йилида Вазир жамғармасидан Педагогларни қўшимча рағбатлантириш тўғрисида”ги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 576-сонли буйруғи (2023 йил 27 декабр) эълон қилинди.

vazir_jamgarmasi

Унга кўра:

— малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама ҳамда илғор ходимларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш ишларини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тасдиқланди;

— жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сонини белгилаш юзасидан тегишли таклифлар киритилади.

Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги низомда белгиланган тартиб асосида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари (ўқувчилари) томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим ташкилотларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида жамлаган баллардан келиб чиқиб, йиллик квотани “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича ташкил этилган кенгашларга тақдим этади.


 


Leave a Reply