Савол: Нотўғри тўланган деб топилган устама деректор ҳисобидан тўланиши қанчалик тўғри? Устамани “районо” ҳам текшириб олади. “Комиссия” 7 кишидан иборат бўлиб битта директорни овози ҳал қилмайди. Устамани ўқитувчини ўзи оладику. Юридик маслаҳат берсангиз. Жавобингизни кутиб қоламан. Олдиндан раҳмат.
Ҳуқуқшунос жавоби: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 16-бандига асосан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.
Эътибор берган бўлсангиз, устаманинг тўғри тўланиши учун Ишчи гуруҳ раҳбари жавобгар эканлиги қайд этилган.
Бунда низомнинг 10-бандига мувофиқ ишчи гуруҳ раҳбари – директор ҳисобланади.
Шунга кўра, устамалар нотўғри тўланганлиги туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида ҳисобланади.