Ишлаётган талабаларга ҳам устамалар тўланадими? - Ta’lim / Образование

Ишлаётган талабаларга ҳам устамалар тўланадими?

Ишлаётган талабаларга ҳам миллий ёки халқаро cертификатлар учун 20 ёки 50 фоизлик устамалар тўланадими? Ушбу саволга жавоб бериб ўтилди.

Ishlayotgan talabalarga ham ustamalar to‘lanadimi

Савол: Мен 4 курс талабасиман. Мактабда асосий ходим сифатида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат олсам, менга она тили ва адабиёт фанидан ўтадиган дарсларим учун 20 фоизлик устама тўланадими? Баъзилар “Сиз талабасиз, талабаларга устама тўланмайди”- деяпти, шу тўғрими? (А.Д.Б., Фарғона вилояти,Қўштепа тумани, 5-умумий ўрта таълим мактаби)

Жавоб: Бу нотўғри албатта, (“Сиз талабасиз, талабаларга устамлар тўланмайди”-деган гаплар). Ишлаётган талабаларга миллий ёки халқаро сертификатлар учун 20 ёки 50 фоизлик устамалар тўлашни чеклаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас.

Ҳукуматнинг 2005 йил 21 декабридаги 275-сон қарорида “Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкинлиги” белгилаб қўйилган.

Жорий йилнинг 28 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.

Ушбу қарорда Билим ва кўникмаларни баҳолаш агентлиги ( собиқ ДТМ- Давлат тест маркази) томонидан Она тили ва адабиёти фанидан бериладиган Миллий сертификатлар учун устама тўлашнинг энг кам миқдори сифатида юқори синф ўқитувчилари учун 80 балл, бошланғич таълим ўқитувчилари учун эса 60 балл белгилаб қўйилган.

 


🔥9.9 K marta ko‘rildi