ЧҚБТ фани ўқитувчиларига ҳам тоифа берилиши мумкин. Бу ҳақда Таълим назорати канали хабар бермоқда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра,
– 2024 йил январ ойидан бошлаб чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тоифаси бериш ҳамда Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти тасарруфидаги ҳарбий таълим факультетларида малакасини ошириш ишларини йўлга қўйиш;
– Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда 2024-йил 20-февралга қадар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг янги ўқув дастури ва дарслигини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.