Ҳар бир тумандаги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади, мазкур мактаблар учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди.
Давлат дастурига кўра таълим сифатини ошириш мақсадида:
🔸 2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади;
🔸 Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Иккинчи хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим мактабларининг 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч-ўқув режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 209-сонли (17.07.2023 йил) буйруғи имзоланди.