Маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари – мактабда тарбиявий ишларни асосий йўлга қўювчи, ўқувчилар маънавий-маърифий тарбия олишида мураббийси ҳисобланади. Ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари қандай вазифаларни бажаради? Ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарига кимлар бўйсунади? Ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарида қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб вазирлигининг 2023 йил 27 июндаги 190 сонли буйруғига 1-илова қилиб тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг лавозим йўриқномаси» келтирилади.
Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосарининг лавозим йўриқномаси
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб
таълими вазирининг 2023 йил 27 июндаги 190 сон буйруғига 1-илова
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур йўриқнома умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг (кейинги ўринларда директор ўринбосари деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини самарали ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Директор ўринбосари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруқларига ҳамда мазкур йўриқномага ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
2-боб. Директор ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари
3. Қуйидагилар директор ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
– таълим муассасасида маънавий-ахлоқий тарбия ишларини ташкил қилиш;
– тарбиявий ишлар режасини ишлаб чиқиш, ижросини назорат қилиш;
– таълим муассасаси ўқувчилари ҳамда педагоглари иштирокидаги маънавий-маърифий йўналишидаги тадбирларнинг сифати ва самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;
– таълим муассасасида турли тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини таъминлаш;
– миллий анъана ва қадриятлар, халқимизнинг бой маънавий мероси асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил қилиш;
– ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёзги таътил даврида уларнинг кундузги дам олиш оромгоҳларида дам олиши билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
– таълим муассасасидаги тарбиявий ишлар сифати ва натижаларини таҳлил қилиш;
– синф раҳбарларининг синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий фаолиятига раҳбарлик қилиш, таълим муассасасидаги тарбиявий ишлар ҳолати ва натижаларини мониторинг қилиш, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) билан ҳамкорлик қилиш;
– ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давомати, тарбиявий ишлар самарадорлигини назорат қилиш;
– ўқув йили давомида ҳар жума куни ташкил этиладиган “Синф соати”нинг ўтказилиш самарадорлигини мониторинг қилиш;
– ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича ҳуқуқ-тартибот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
– ички ишлар профилактик ҳисобига, мактаб ички рўйхатига олинган ўқувчилар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, улар билан профилактик тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
– таълим муассасасида “хавф гуруҳи”га кирувчи (нотинч, носоғлом. тўлиқ бўлмаган оила) ўқувчиларнинг умумий рўйхатини шакллантириш, мактаб инспектор-психологлари билан биргаликда индивидуал ёндашув асосида алоҳида тарбиявий ишлар олиб борилишини ташкил этиш;
– санъаткорлар, спортчилар, жамоат арбоблари, уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, ижодий кечалар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш;
– педагог ходимлар учун ўқув йили давомида ҳар ойнинг учинчи жумасида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
– ватанпарварлик, инсонийлик, миллатлараро дўстлик ва тотувлик тамойилларига асосланган ўқувчилар жамоасининг шаклланишига тегишли шароитларни яратиш;
– ўз малакасини ошириб бориш, йўналиши бўйича туман, минтақа ва республика миқёсидаги турли семинарларда иштирок этиш;
– вояга етмаганларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “Ўқувчи”, “Давомат”, “Тиғ” каби профилактик рейдларда иштирок этиш;
– синф раҳбарлари ва мактаб психологлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
– 4-11-синф ўқувчилари ўртасида “камалак” ва “Ёшлар иттифоқи” сардорлари фаолиятини йўлга қўйиш, таркиби 14 кишидан иборат 4-7-синфларда ҳар бир синфдан 1 нафардан синф “Камалак” сардори”, 8-11 синфларда 1 нафардан синф “Ёшлар иттифоқи” сардори” танлаган ҳолда, “Мактаб сардорлари кенгаши” сайловини ташкил этиш;
– ўқув йили давомида сардорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
– тарбиявий ишлар юзасидан синф раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш, педагогик кенгашларда умумий ҳисобот бериш.
Директор ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
4. Директор ўринбосари ўзига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида:
– Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари билан биргаликда ватанпарварлик ишларини мувофиқлаштириш;
– ҳар томонлама етук, баркамол, маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, ўқувчиларнинг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш;
– ўқувчилар ўртасида Ватани ва халқига садоқат, фидойилик, Давлат рамзларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
– ўқувчилар билан ишлашда миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратиш, бой маданий меросимиз, миллий одоб-ахлоқ меъёрларини тарбия жараётиига татбиқ этиш, ўқувчиларда меҳнатга ижодий муносабатни шакллантириш;
– тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш, тадбирларга “хавф гуруҳи”га кирувчи ўқувчиларни мунтазам равишда жалб этиш;
б) ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорлик йўналишида:
– “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигидаги Жамоат кенгаши фаолиятини кенг татбиқ этиш, режа асосида кенгаш мажлисларини ташкил этиш;
– ўқувчиларнинг таълим муассасасига белгиланган мактаб формасида келишларини назорат қилиш;
– ўқувчиларнинг турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, тарғибот ишларини ташкил этиш;
– ўқувчиларнинг таълим-тарбияси бўйича ота-оналар мажлислари, давра суҳбатлари, мулоқотлар уюштириш;
– дарсларга сурункали ва мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш, натижаларини режа асосида директор ҳузуридаги йиғилишларда муҳокама этиб бориш;
в) ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мактабдан ва синфдан ташқари фаолиятга жалб этиш йўналишида:
– 5 та муҳим ташаббус доирасида таълим муассасасида фан, спорт, бадиий-эстетик, санъат, техник, экологик, сайёҳлик, ўлкашунослик ва бошқа йўналишларда тўгараклар, клублар фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларнинг қизиқиши, имконияти ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни тўгаракларга жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
– қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;
– ўқувчиларнинг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш, кузги, қишки ва баҳорги таътил кунларини мазмунли ўтказиши учун синф раҳбарлари ва ота-оналар ҳамкорлигида шароит яратишни мувофиқлаштириш;
– синф раҳбарлари билан биргаликда ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда синфдан ва мактабдан ташқари, экскурсия, маънавий-маърифий, оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишга, саёҳатлар уюштиришга бевосита раҳбарлик қилиш;
г) педагогик жамоа билан биргаликда:
“Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом”, “Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”, “Давлат умумий ўрта таълим ниуассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб фомиасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг ниазмун-моҳиятини ва талабларини таълим муассасасининг ҳар бир ходими, ўқувчилари, уларнинг ота-оналари эътиборига етказиш, улар томонидан риоя этилишини назорат қилиш;
– зарур ҳолларда мобил телефонлардан фойдаланиш, ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига таълим муассасада риоя этилиш ҳолати бўйича масалаларни педагогик кенгаш, директор ҳузуридаги ва ота-оналар йиғилишлари муҳокамасига киритиш.
Директор ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
5. Директор ўринбосари қуйидагиларни билиши лозим:
– амалдаги умумий ўрта таълим соҳасини ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
– жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, бошқариш психологияси ютуқларини;
– болаларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий тарбиялаш усулларини;
– вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни;
– давлат таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини;
– ходимларни маънавий-моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
– педагогика фани ва амалиёти, бошқарув психологиясининг жаҳон ва мамлакат миқёсидаги эришилган ютуқларини;
– таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, таълим муассасаси фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
– таълим муассасасининг тарбиявий тадбирлар дастурлари ва тарбиявий ишлар режаларини ишлаб чиқишни;
– таълим муассасаси фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилиш, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни;
– педагогика, психология, болалар физиологияси, педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни.
6. Директор ўринбосари зиммасига мазкур йўриқнома ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган вазифаларни юклаш, уларни фаолиятига оид бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этишга йўл қўйилмайди.
7. Ўқувчиларнинг таълим муассасасидан ташқарида, дарсдан кейинги пайтдаги хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ота-оналари жавобгар ҳисобланади. Бундай ҳолатларда директор ўринбосарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.
3-боб. Директор ўринбосарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Директор ўринбосари фаолиятига доир вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– таълим муассасасидаги тарбия жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш;
– синф раҳбарлари билан ўқувчилар жамоаларини ўрганиш, синф раҳбарларининг тарбиявий ишлари сифат-самарадорлиги ва мазмунини, болалар ижодий бирлашмалари (тўгарак, клуб, секция) фаолиятини назорат қилиш;
– синф раҳбарлари, педагоглар, ота-оналар, маҳалла, ижодий ташкилотлар билан ишлаш мазмуни, шакл ва усулларини танлаш, уни таълим муассасаси анъаналарига мувофиқ равишда амалга ошириш;
– дарсларда, дарсдан ва мактабдан ташқари тадбирларда, синф раҳбарлари томонидан таклиф этилган тадбирларда иштирок этиш;
– ҳар бир педагог ходимнинг маънавий-маърифий тарбия йўналишидаги ишлари, ўқувчиларни мактабдан ва синфдан ташқари фаолиятга жалб этишдаги натижалари асосида моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича таклиф киритиш;
– ўқувчилар таълим-тарбияси бўйича ота-оналарни таълим муассасасига таклиф этиш, зарур ҳолларда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари билан биргаликда оилаларга ташриф буюриш;
– маҳаллий ҳокимлик қошидаги Болалар масалалари бўйича идоралараро миллий комиссияси ишида, ташкилот ва идоралардаги таълим муассасаси ўқувчиларининг таълим-тарбиясига оид кенгашларда, вояга етмаганлар таълим-тарбиясига оид йиғилишларда, тарбия муаммоларига бағишланган назарий-амалий, методик ишларда қатнашиш;
– бошқа таълим-тарбия муассасаларининг илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш;
– педагогик ва методик кенгаш ёки синф раҳбарлари услубий бирлашмаси кенгашларига масалалар киритиш, муҳокама қилиш;
– таълим-тарбия ишларида юқори кўрсатгичларга эришган синф раҳбарларини рағбатлантириш ва тақдирлаш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш;
– вояга етмаганларни таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшаётган ота-оналарни, маҳалла фаолларини, меҳнат фахрийларини рағбатлантириш ва тақдирлаш учун таклиф киритиш.
Директор ўринбосари ўз вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Директор ўринбосарининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
– таълим муассасасида тарбиявий ишларни шакллантириш ва тизимли ташкил этиш;
– синф раҳбарлари томонидан ўқувчилар давомати юритилишини назорат қилиш, тегишли ташкилотларнинг вакиллари билан биргаликда дарс машғулотларига сурункали ва мунтазам қатнашмайдиган ўқувчиларнинг оилавий аҳволини, дарсга келмаслик сабабларини ўрганиш, уларни дарсга тўлиқ жалб этиш чораларини кўриш, зарур ҳолларда уларга нисбатан таъсирчан чоралар белгилаш бўйича тегишли ташкилотларга раҳбарият номидан ёзма мурожаат киритиш;
– таълим муассасаларига бириктирилган инспектор-психологлар ўқувчиларниг хатти-ҳаракати, одоб-ахлоқи ва давоматида юзага келадиган муаммоларда белгиланган тартибда чора-тадбир ишларини амалга ошириш;
– “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом”, “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”, “Давлат умумий ўрта таълини муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом” талабларига педагог ходимлар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари (таълим муассасасига ташриф буюрган фуқаролар) томонидан риоя этилишини назорат қилиш, низом талабларининг бузилиш ҳолатлари кузатилганда, уларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш бўйича таклиф киритиш;
– амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фарзанд тарбиясида ота-она масъулияти, мажбурияти ва жавобгарлиги тўғрисида ота-оналар ўртасида тарғибот тушунтириш ишларини ташкил этиш;
– барча умумтаълим фанлари ўқитилишида тарбиявий мақсадларни амалга оширилишини назорат қилиш, педагогларга услубий ёрдам кўрсатиш;
– ўзининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини мунтазам равишда ошириб бориш.
Директор ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
4-боб. Директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш тартиби
10. Директор ўринбосари таълим муассасаси директори (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари директори) томонидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Мактаб директори ўринбосарининг келгусидаги иш фаолиятини самарали ташкил этиши учун шахсий маъсулият мактаб директори зиммасига юклатилади.
Директор ўринбосарлигига таълим муассасасида ўзининг ташкилотчилик қобилияти ва ишига фидойилик билан ёндашадиган, жамоа орасида ибратли ҳамда намунавий хулқ-атворга эга бўлган, ўзининг етакчилик қобилияти билан педагогик жамоа ва ўқувчилар ўртасида обрў қозонган, ахборот-коммуникация технологияларни пухта эгаллаган ва камида 5 йил педагогик иш стажига эга бўлган олий педагогик маълумотли (биринчи навбатда ижтимоий-гуманитар йўналишдаги) ўқитувчилар таркибидан танланади.
11. Директор ўринбосари ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари маънавий-маърифий ишларни ташкил қилади, маънавий-маърифий ишларга умумий раҳбарлик қилади.
12. Директор ўринбосан тадбирларда, ўқувчилар билан синфдан ва мактабдан ташқари ишлашда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди, тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича ота-оналар, мактабдан ташқари таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
13. Директор ўринбосарининг иш режаси таълим муассасасининг умумий режасига мувофиқ ишлаб чиқилади ва директор томонидан тасдиқланади.
14. Директор ўринбосари бевосита таълим муассасаси директорига бўйсунади.
15. Директор ўринбосари томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:
– йиллик иш режа ва ижроси юзасидан ҳужжатлар тўплами (юқори ташкилотлар режаси, 5 та муҳим ташаббуслар ва таълим муассасаси умумий режасига мувофиқ ишлаб чиқилган /тасдиқланган/ иш режаси, ундаги тадбирларнинг бажарилиши юзасидан тегишли ҳужжатлар);
– вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир ҳужжатлар тўплами (Болалар масалалари бўйича идоралараро миллий комиссияси билан ишлаш ҳужжатлари, ички ишларнинг профилактик ҳисобида турувчи ўқувчилар йиғма жилдлари, одам савдосига, гиёҳвандликка, диний экстремизм ва ақидапарастликка, ОИТСга қарши кураш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги йўналишига оид юқори ташкилотлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган /тасдиқланган/ таълим муассасасининг тадбирлар режаси, ундаги тадбирларнинг бажарилиши юзасидан тегишли ҳужжатлар);
– “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятига доир ҳужжатлар тўплами (юқори ташкилотларнинг /шу жумладан хотин-қизлар билан ишлаш бошланғич ташкилоти/ ҳамкорлик режасига мувофиқ ишлаб чиқилган /тасдиқланган/ таълим муассасасининг тадбирлар режаси, ундаги тадбирларнинг бажарилиш юзасидан тегишли ҳужжатлар);
– ўқувчилар давомати ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга доир ҳужжатлар тўплами (директор ўринбосари томонидан умумлаштирилган ва туман /шаҳар/ Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлимига тақдим этилган давомат бўйича маълумотлар, мунтазам ва сурункали дарс қолдирўвчи ўқувчилар ва ноқобил оила фарзандлари билан олиб бориладиган тадбирлар режаси, ундаги тадбирларнинг ижроси юзасидан ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тўгараклар фаолияти ва таътил кунларига доир ҳужжатлар).
16. Директор ўринбосари фаолият йўналишлари бўйича ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар тайёрлайди ҳамда таълим муассасаси директорига топширади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
17. Мактабгача ва мактаб таълими бошқарув идоралари директор ўринбосари ёрдамидан фақат ушбу йўриқномада белгиланган вазифалар доирасида таълим муассасаси директори билан келишилган ҳолда фойдаланиши мумкин.
18. Мазкур йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Первое – есть ли у вас должностная инструкция заместителя директора по учебной части? Второе – что является основанием для данной инструкции.
Можно на узбекском. Буду очень благодарна.
Ответил и на узбекском,
и на русском.
день добрый, почему нельзя скопировать с сайта, это специально или с сайтом что то?
Здравствуйте, есть такая функция, которая запрещает копирование. Можно только читать онлайн.