Прeзидeнт мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда - Ta’lim / Образование

Прeзидeнт мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.


У тест шаклида ўтказилиб, талабгорларга:

  • математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа;
  • инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилади.

Қайд этилишича, президент мактабларининг 2-босқич имтиҳонларини Англиянинг Cambridge Assessment International Education ташкилоти вакиллари томонидан назорат қилинмоқда.

Шунингдек, президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш ушбу ташкилот томонидан амалга оширилади.

Аввалроқ президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи натижалари эълон қилинганди.