Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан ва қандай тартибда бўлиб ўтади? - Ta’lim / Образование

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан ва қандай тартибда бўлиб ўтади?

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова Президент мактабларига қабул жараёнлари ва кириш имтиҳонлари тўғрисида маълумот берди.

 

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфида 16 мактаб таълим жараёнини олиб бормоқда. Улардан 4 таси Президент мактаби, 9 таси ижод мактаби, 3 таси ихтисослаштирилган мактаб.

Жорий ўқув йилидан яна 10 та янги Президент мактаби Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Қашқадарё, Андижон, Гулистон, Навоий, Термез, Нурафшон шаҳарларида очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Маълумот учун: ҳозирга қадар Тошкент шаҳри, Наманган, Хива ва Нукус шаҳарларида Президент мактаблари фаолият кўрсатаётган эди.

Бу йил Президент мактабларига қабул жараёни 5 июндан 25 июнга қадар, яъни рўйхатдан ўтиш жараёни бўлади. Кириш имтиҳонлари 2 босқчидан иборат бўлиб, биринчи саралаш босқичи 20-25 июлда, иккинчи якуний имтиҳонлар 20-23 августда бўлиб ўтади.

Ўтган ўқув йилида пандемия сабаб кириш имтиҳонлари бўлмади. Жорий йилда 10 та ҳудудда 5 синфдан 9 синфгача, қолган 4 та мактабда 5-6 синфлар учун қабул бўлади.

Бу йил ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади. Талабгор платформа орқали ота-онаси ёрдамида ҳужжатларни тўлдириши керак бўлади.

Республикамиздаги барча Президент мактабларига қабул жараёнлари 2021- йилнинг 5-июн санасидан бошланади.

Ҳужжатлар топшириш 5-июн санасидан portal.piima.uz орқали фақат онлайн тарзда амалга оширилади ва 25-июнга қадар давом этади.

Ота-оналарда қабул бўйича саволлар туғилса, махсус яратилган:
http://t.me/Qabul2021_bot телеграм ботидан фойдаланишлари мумкин.

☎️ Call-марказ +998712077222 рақамлари билан боғланиб ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

P.S. буларнинг барчаси 2021-йилнинг 5-июн санасидан ўз фаолиятини бошлайди.


Leave a Reply