Бюджет ташкилотларидаги АКТ ходимларига қўшимча устамалар белгиланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов телеграм саҳифасида хабар берди.
2023 йил, 1 августдан бошлаб:
— эндиликда, АКТ соҳасида халқаро сертификатга эга давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг АКТни ривожлантириш учун масъул бўлган ходимларига ўрнатилган устамаларга қўшимча равишда лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорда устама;
— рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот технологиялари ҳамда рақамли хизматлар жорий этилиши ҳолатини баҳолаш рейтинги билан қамраб олинмаган давлат органлари раҳбарларининг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади.