Савол: Ўриндош ёки соатбай шаклда ишлайдиган педагог ходимларга ҳам устамалар тўланадими?
Ҳуқуқшунос жавоби:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.
Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди.
Ушбу қарорда устамалар ўриндошлик асосида ишлайдиганларга ҳамда соатбай дарс берадиган ўқитувчиларга ҳам тўланиши белгиланган.
Шунга кўра, ўриндошликдаги дарсларингизга ҳам устама тўланиши лозим.
Агарда ўриндош ва соатбай ишловчи педагогларга устама тўлашда ноҳақликлар кузатилаётган бўлса, бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.