Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан навбатдаги қўшма қарор имзоланган.
Унга кўра, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини Ёшлар агентлиги ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, мазкур йўналишда энг яхши наъмунали директор ўринбосарларини ҳар чоракда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан республика бўйича 200 нафаргача директор ўринбосари ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача рағбатланиб борилади.
Шунингдек, директор ўринбосари умумий ўрта таълим мактаблари директори ҳамда туман(шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимларига тавсия этилади.