«Ўқитувчилар учун Aptis» тест синови Бухоро ва Нукус шаҳарларида ҳам ўтказилади

Давлат тест маркази ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази томонидан Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган «Ўқитувчилар учун Aptis» малака тест синови кўплаб талабгорларнинг мурожаатларига асосан Бухоро ва Нукус шаҳарларида ҳам ташкил этилади.

Aptis тест синови

Бунда тест синовлари Бухоро шаҳрида 16-ноябр куни, Нукус шаҳрида эса 30-ноябр куни ўтказилади.

Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

📆 Рўйхатга олиш Бухоро шаҳри учун 14 ноябрга қадар, Нукус шаҳри учун эса 26 ноябрга қадар давом этади.

Шунингдек, октябр ва ноябр ойларида Жиззах, Термиз, Навоий, Андижон ва Тошкент шаҳарларида ҳам «Ўқитувчилар учун Aptis» тест синови ўтказилади:

  • Жиззах шаҳри – 27 октябр;
  • Термиз шаҳри – 11 ноябр;
  • Навоий шаҳри – 18 ноябр;
  • Андижон шаҳри – 24 ноябр;
  • Тошкент шаҳри – 26 ноябр.

🔥4.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853