Бир аттестацияда бир-нечта фанлардан малака тоифасини олиш мумкинми?

Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ фанлардан малака тоифасини олиш мумкинми?

Ўқитувчилар учун аттестация

❓Савол: Ассалому алайкум! Менинг мутахассислигим, Амалий математика ва информатика, жорий йилда информатика фанидан 82.50 бал тўплаб 2-тоифани олдим. Мен 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда информатика фанидан 1-тоифага, математика фанидан эса 2-тоифага талабгорлик қилишим мумкинми?

❗️Жавоб: Низомнинг 18-банди: Педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда — диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади, профессионал таълим ташкилотларининг умумкасбий ва махсус фан ўқитувчилари бундан мустасно.

Профессионал таълим ташкилотларида икки ёки ундан ортиқ умумкасбий ва махсус фанлардан дарс бераётган педагог кадрлар ўқув юкламаси кўп бўлган битта ўқув фани бўйича, бир нечта фандан ўқув юкламаси тенг миқдорда бўлган ҳолларда педагог кадр томонидан танланган ўқув фани бўйича аттестациядан ўтказилади.

Бунда профессионал таълим ташкилотлари умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиларига аттестация натижалари бўйича берилган лавозими улар дарс бераётган фан соҳаси бўйича бошқа ўқув фанларига ҳам тегишли бўлади.

P.S. Сиз, бир аттестацияда бир нечта фандан иштирок этишингиз мумкин. Фақат, иштирок этаётган ҳар бир фанингиз бўйича алоҳида-алоҳида мурожаат қилишингиз, ҳар бир фан учун алоҳида педагогик маҳорат ва касбий тайёргарлик натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этишингиз ҳамда ҳар бир фан учун алоҳида-алоҳида тўловларни амалга оширишингиз керак бўлади (агар шу фандан ўтаётган аттестациянгиз навбатдан ташқари бўлса).

манба

🔥2.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853