Аттестациядан ўтган педагоглар сертификатини Ягона портал орқали текширишлари мумкин

Ўқитувчилар аттестациядан сўнг ўз сертификатини Ягона порталда текшириш имконияти пайдо бўлди.

attestatsiya-2021_600

Ҳар 5 йилда бир маротаба ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси нафақат мажбурийлик ва даврийлик, балки ошкоралик ва холисликка ҳам асосланиши шарт.

Айнан аттестацияда педагог кадрнинг ўқув фани бўйича билими ва малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлигига баҳо берилади. Ҳамда шу асосида уни рағбатлантириш, ойлик маошини ошириш ва қўллаб-қувватлаш кўзда тутилади.

Эндиликда ЯИДХП орқали нафақат аттестациядан ўтказишга ариза юбориш, балки “Педагог кадрларни аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларини текшириш” хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Бунинг учун ушбу ҳаволага ўтиб, хизматдан фойдаланинг.

✅Бўш бандларга сертификат серияси ва рақамини киритиб, “юбориш” тугмасини босинг ва сертификат ҳақидаги маълумот билан танишинг.

манба

🔥2.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853