1 апрелдан педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.
“Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
- педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;
- ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.
Аввалроқ, 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлган олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинганлиги тўғрисида хабар берган эдик.